Хитойнинг Баиду компанияси ҳайвонлар товушларини инсон тилига таржима қилиш учун мўлжалланган сунъий интеллект технологияси учун патент олиш учун ариза топширди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
Интернет гиганти декабрь ойида патент учун ариза топширган бўлсада, Хитой Миллий интеллектуал мулк бошқармаси уни фақат сешанба куни эълон қилди.
Таржима усули мақсадли ҳайвондан турли хил маълумотларни, жумладан, «овоз, тана тили, хулқ-атвордаги ўзгаришлар ва бошқа биологик белгиларни» тўплаш орқали ишлайди.
Бу ҳақда веб-сайтида жойлаштирилган иловада айтилган. Кейин у маълумотларни таҳлил қилиш орқали “ҳиссиёт"ни аниқлайди ва уни мақсадли тилга ўгиради.
Баиду маълумотларига кўра, ушбу технология сунъий интеллектнинг бир нечта кичик соҳаларидан фойдаланади.
Булар қаторига катта ҳажмдаги маълумотлар асосида ўрганиш имконини берувчи машинали ўрганиш, овоз ва ҳаракат хусусиятларини таҳлил қилиш учун нейрон тармоқларидан фойдаланадиган чуқур ўрганиш ҳамда табиий тил ва нутқни таҳлил қилиш ва синтез қилишда ҳисоблаш ёндашувларини қўллайдиган табиий тилни қайта ишлаш каби соҳалар киради.
Агар овоз тарихий ҳиссий ёзувларнинг ҳеч бирига мос келмаса, жамоа овоз маълумотларини қўлда белгилайди, намунани янгилайди ва модель параметрларини тўғрилайди.
Баиду технология борасидаги ўз мақсадларини аниқ айтмади, масалан, ҳайвонларни тушунишга қаратилган янги илова чиқаришни режалаштирмоқда ёки йўқлигини маълум қилмади.