Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мактабларда 1 сентябрдан смартфондан фойдаланиш тақиқланади

Мактабларда 1 сентябрдан смартфондан фойдаланиш тақиқланади

1 сентябрдан бошлаб Беларус мактабларида янги чора - ўқув жараёнида мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш кучга киради. Янги қоидаларга кўра, ўқувчилар мактабга киришда ўз қурилмаларини ўчириб қўйишлари ёки шовқинсиз режимга ўтказишлари ва уларни махсус жиҳозланган катакларда қолдиришлари керак.

Ўқитувчига топширилган гаджетларни фақат дарс тугаганидан кейин қайтариб оладилар.

Тақиқ танаффусларда ҳам амал қилади.

Ушбу ташаббус чалғитувчи омиллар, провокацион хатти-ҳаракатларни камайтириш ва жонли мулоқотга бўлган қизиқишни оширишга қаратилган.

Мобил қурилмалардан саломатлик ҳолатини назорат қилиш учун фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно. Бундай ҳолларда тегишли ҳужжатни тақдим этиш зарур.

Киритилди: 21:55 27.08.2025. Ўқилди: 641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!