Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитой Эронга Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришга тайёрланмоқда

Хитой Эронга Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришга тайёрланмоқда

​АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Хитой яқин ҳафталар ичида Эронга янги Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Reuters агентлиги разведка ҳисоботлари билан таниш бўлган учта манбага таяниб хабар берди.

​Манбаларнинг таъкидлашича, Пекин қуролларнинг келиб чиқишини яшириш мақсадида кўчма зенит-ракета мажмуаларини учинчи давлатлар орқали юбориши мумкин. Қўшма Штатлар Давлат департаменти, Оқ уй ва Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси ҳозирча ушбу маълумотга расмий муносабат билдирмади.

​Трамп ва Покистон расмийлари Хитойнинг Эронни ўт очишни тўхтатиш бўйича дастлабки келишувга ундашда ёрдам берганини тасдиқлаган бўлса-да, Пекин дипломатик кафил сифатида масъулиятни ўз зиммасига олишга шошилмаяпти. Хитой элчихонаси вакили фақатгина "масъулиятли йирик давлат сифатида Пекин кескинликни юмшатиш учун конструктив рол ўйнашда давом этишини" маълум қилди.

Киритилди: Бугун 14:55. Ўқилди: 595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!