Нашрнинг Пекин ва Брюссел ўртасидаги музокаралар билан таниш бўлган бир неча манбаларига кўра, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И чоршанба куни Европа Иттифоқи бош дипломати Кая Каллас билан учрашувда ХХР Россиянинг Украинада мағлуб бўлишига йўл қўя олмаслиги, чунки АҚШ шундан сўнг бутун эътиборини Хитойга қаратишидан хавотирда эканини билдирган.
Шунингдек, Ван И Хитой Россияни урушда моддий қўллаб-қувватлагани ҳақидаги айбловларни рад этди.
"Биз Москвага на молиявий, на ҳарбий жиҳатдан ёрдам бердик. Агар Хитой Россияга ёрдам кўрсатганида, ушбу можаро аллақачон якунланган бўлар эди", — дея таъкидлади ХХР ТИВ раҳбари.