Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой бозорига озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича янги тартиб жорий қилинади

Хитой бозорига озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича янги тартиб жорий қилинади

2026 йил 1 июндан Хитой Халқ Республикаси бозорига озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича янги тартиб жорий қилинади.

Хитой дунёдаги энг йирик озиқ-овқат импортчиси бўлиб, ҳар йили 180 дан ортиқ мамлакатдан қарийб 200 млрд долларлик маҳсулот харид қилади. Импорт ҳажмининг ўсиши қайта ишланган ва функционал маҳсулотлар улушининг ортиши, шунингдек биологик, санитария ва эпидемиологик хавфсизлик билан боғлиқ хатарларнинг кучайиши билан кечмоқда.

‼️2026 йил 1 июндан кучга кирадиган хорижий ишлаб чиқарувчиларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тартиби маҳсулотларни бозорга киритишни бошқаришда анъанавий қатъий белгиланган рўйхатлар тизимидан динамик, хатарларга йўналтирилган моделга ўтишни англатади.

📝Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси маълумотларига кўра, ушбу ислоҳотнинг асосий мақсади озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, ҳалол ва паст хавфли экспортчилар учун маъмурий тўсиқларни камайтиришдан иборат.

🔹 Асосий ўзгариш — хатарларга асосланган тизим
Энди маҳсулотлар қатъий рўйхатлар асосида эмас, балки қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
• маҳсулот келиб чиққан мамлакат назорати ва санитария ҳолати
• ишлаб чиқарувчи корхонанинг ишончлилиги ва фаолият тарихи
• маҳсулотнинг хавфсизлик даражаси ва қайта ишланиш хусусиятлари

🔹 Динамик маҳсулотлар каталоги
Импорт қилинадиган маҳсулотлар рўйхати доимий эмас — хавфсизлик даражасига қараб мунтазам янгиланади.

🔹 Рўйхатдан ўтиш тартиби соддалаштирилади
• рўйхатдан ўтишни 3–12 ой олдин узайтириш мумкин
• қонунбузарлик бўлмаса, муддат автоматик равишда яна 5 йилга узайтирилади
• аввал рўйхатдан ўтган экспортчилар ўз ҳуқуқларини сақлаб қолади

📌 Янги тизимнинг мақсади — озиқ-овқат хавфсизлигини кучайтириш билан бирга ҳалол ва паст хавфли экспортчилар учун маъмурий тўсиқларни камайтириш.

🇺🇿 Ушбу янгилик Ўзбекистон экспортчилари учун айниқса қайта ишланган ва қадоқланган маҳсулотлар экспортни кенгайтириш имкониятларини яратади.

Эслатиб ўтамиз: 2026 йил 1 июндан кучга киради.

Киритилди: Бугун 18:28. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!