Хитойнинг йирик банклар синдикати «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши учун 2,35 млрд доллар кредит ажратиш бўйича келишувга эришди. Бу маблағ лойиҳанинг умумий қийматининг ярмини ташкил этади. Кредит 35 йилга берилади.
Лойиҳанинг қолган қисми қуйидагича молиялаштирилади: Хитой — 51 фоиз (1,199 млрд доллар), Қирғизистон ва Ўзбекистон — ҳар бири 24,5 фоиздан (0,576 млрд доллар).
Темир йўл қурилиши 2024 йил 27 декабрда бошланган, уни 2030 йилгача якунлаш режалаштирилган. Ҳозирда 29 та туннелдан 18 таси ва 50 та кўприкдан 17 таси қурилмоқда.
Янги темир йўлнинг умумий узунлиги 532,5 км бўлади, шундан 304,9 км Қирғизистон ҳудудидан ўтади.