Бу ҳақда Yicai хабар бермоқда.
Газета маълумотларига кўра, 16 майдан бошлаб масофаси 800 километргача бўлган рейслар учун ёқилғи йиғими 50 фоизга — 60 юандан 90 юангача (8,77 доллардан 13,1 долларгача) кўтарилади. Шу билан бирга, 800 километрдан ортиқ масофага эга рейслар учун ёқилғи йиғими 120 дан 170 юангача (17,5 доллардан 24,8 долларгача), яъни 41,7 фоизга ошади.
Нашрнинг қайд этишича, апрел ойи якунларига кўра Хитойда ички авиарейслар учун ёқилғи йиғимлари беш баравар кўпайган.