Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой армияси Тайван атрофидаги олтита сув зонасида кенг кўламли ҳарбий ўқ отиш машқларини бошлади

Хитой армияси Тайван атрофидаги олтита сув зонасида кенг кўламли ҳарбий ўқ отиш машқларини бошлади

Хитой армияси Тайван атрофидаги олтита сув зонасида кенг кўламли ҳарбий ўқ отиш машқларини бошлади. Бу ҳақда ТAСС ХХР Марказий телевидениесига таяниб ёзмоқда.

Машқлар маҳаллий вақт билан соат 12:00 да (Тошкент вақти билан 09:00) бошланди. Машғулот 7 августгача давом этади.

Aввалроқ, ХХР расмийлари 4-7 август кунлари Хитой халқ озодлик армияси машғулотлари давомида Тайван ороли атрофидаги олтита ҳудудда осмон ёпилиши ҳақида ҳаво ташувчиларга расмий огоҳлантиришни тарқатганди.

2 август куни Хитойнинг Вашингтондаги элчиси Цинь Ган AҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга ташрифига жавобан Aмерика томонига катта таъсир кўрсатишни ваъда қилди. Шу куни Хитой Орол атрофида кенг кўламли машқларни бошлади.

Киритилди: 09:50 04.08.2022. Ўқилди: 2179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!