Қўшма Штатлар доим “энг муҳими Америка” тамойилига амал қилади, шундай экан, ҳарбий харажатни қисқартиришда ҳам етакчилик қилиб, бошқаларга ўрнак бўлиши керак, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Гуо Жиакун журналистлар билан учрашувда.
Дипломат таъкидлашича, 2024 йил АҚШ ҳарбий харажати жаҳон улушининг 40 фоизини ташкил қилган. 2025 молия йили учун Америка мудофаа бюджети 895 миллиард доллар.
Аввалроқ Трамп Россия Президенти Владимир Путин ва ХХР Раиси Си Цзиньпин билан уч томонлама саммит ўтказиш ниятини билдириб, учрашувда ҳар учала давлат ҳарбий бюджетини ярмигача қисқартириш бўйича таклиф киритмоқчилигини айтганди.