Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хитой АҚШни Эроннинг таклифига ижобий жавоб беришга чақирди

Хитой АҚШни Эроннинг таклифига ижобий жавоб беришга чақирди

Хитой Қўшма Штатларни Эроннинг ядровий келишув бўйича музокараларни қайта бошлаш таклифига ижобий жавоб беришга ва Эронга кейинги ҳужумлардан тийилиш мажбуриятини олишга чақирди.

Бу ҳақда Хитойнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Гэн Шуан БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди.

"Биз АҚШни Эроннинг музокараларни давом эттириш ҳақидаги таклифига ижобий жавоб бериб, Эронга қарши кейинги ҳарбий зарбалардан тийилиш бўйича сўзсиз мажбурият олиб, сиёсий ирода кўрсатишга чақирамиз", - деди Гэн.

Унинг таъкидлашича, мулоқот ва музокаралар Эрон ядровий муаммосини ҳал қилишнинг "ягона ҳаётий варианти"дир. Унинг қўшимча қилишича, Ғазода давом этаётган можаро ва Яқин Шарқдаги беқарорлик фонида Эрон ядровий муаммосини ҳал қилишнинг издан чиқиши “минтақавий хавфсизлик инқирозини келтириб чиқариши мумкин, бу халқаро ҳамжамиятнинг умумий манфаатларига зиддир”.

Киритилди: 09:15 27.09.2025. Ўқилди: 832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!