Бугун 16 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой АҚШга "дўст" ва "ҳамкор" бўлишни истайди

Хитой АҚШга "дўст" ва "ҳамкор" бўлишни истайди

Хитой ва АҚШ тараққиётда бир-бирига ёрдам бериши ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилиши керак, чунки "бутун инсоният келажаги" ушбу икки давлат муносабатларига боғлиқ, деди ХХР раиси Си Сзинпин.

"Хитой Қўшма Штатларнинг ҳамкори ва дўсти бўлишга тайёр. Бу нафақат икки давлатга, балки бутун дунёга фойда келтиради," - деди Си Сзинпин АҚШ-Хитой муносабатлари бўйича Миллий қўмитанинг анъанавий учрашуви иштирокчиларига йўллаган мурожаатида.

Си Хитой АҚШ билан муносабатларни "ўзаро ҳурмат ва тинч-тотув яшаш тамойилларига мувофиқ" ўрнатганини таъкидлади, шунингдек, ҳар доим икки давлатнинг муваффақияти "бир-бирига имконият" деб ҳисоблаган.

Киритилди: Бугун 18:45. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!