Тарифлар туфайли Хитой АҚШ бюджети учун энг катта даромад манбаларидан бирига айланди.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Мичиган штатининг Детройт шаҳридаги нутқида айтиб ўтди.
"Хитой энди бизнинг энг йирик солиқ тўловчиларимиздан бири. Қачондир Хитой бизнинг энг катта солиқ тўловчимиз бўлишига ишоганмидингиз?", деди у.
"Далиллар тарифларни америкалик истеъмолчилар эмас, балки хорижий давлатлар ва воситачилар тўлаётганини аниқ кўрсатиб турибди. АҚШ молия вазири Скотт Бессент бу ҳақда биз билан илгари ҳам муҳокама қилган эди: тарифлар воситачилар томонидан тўланади", деб қўшимча қилди Трамп.