Хитой АҚШ билан савдо урушида "ғалабагача курашишга" тайёрлигини эълон қилди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Трамп маъмурияти томонидан киритилган бож тўловларига жавобан кескин баёнот берди. Мазкур баёнотда қайд этишича, Пекин нафақат ўз манфаатларини, балки бутун дунё манфаатларини ҳимоя қилади.
"Савдо тарифлари урушида ғолиблар бўлмайди, ХХР урушни хоҳламайди, лекин курашишдан ҳам қўрқмайди. Хитой ўз халқини қонуний ҳуқуқ ва манфаатларидан маҳрум қилишларига жим қараб турмайди. АҚШ божлар жорий этиш орқали бутун дунёга қарши чиқади ва қарама-қаршиликка киришади. Вашингтон бундай ҳаракатлар билан халқ ишончини йўқотади ва муваффақияцизликка учрайди. Қўшма Штатларнинг иқтисодий мажбурлаш йўлидан бораётган сиёсатига қаршилик кўрсатиш нафақат Пекиннинг ривожланиш манфаатларини ҳимоя қилиш, балки халқаро адолат учун кураш ҳамдир," дейилади ХХР вакилларининг баёнотида.