Хитой Афғонистонни импорт божхона тўловларидан бутунлай озод қилишини тасдиқлади, дея хабар беради давлат матбуоти. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лин Жианнинг айтишича, бу чора «икки томонлама савдо ҳамкорлигига ёрдам беради ва ўзаро манфаат келтиради».
Бу баёнот Хитойнинг Афғонистондаги элчиси Чжао Хинг ва Афғонистон бош вазирининг вақтинча ўринбосари Мавлавий Муҳаммад Абдул Кабир ўртасидаги учрашувдан сўнг янгради.
Чжао жорий йилда Афғонистоннинг Хитойга экспорти 11,5 фоизга ошганини қайд этиб, Тожикистон орқали янги иқтисодий йўлак очиш режаларини маълум қилган.
Афғонистон ҳам Хитой-Покистон иқтисодий коридорига қўшилди, бу мамлакатга савдо марказига айланиши ва сармоя жалб этишида ёрдам беради.