Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Xiaomi"дан қон босимини ўлчовчи «ақлли» соат

"Xiaomi"дан қон босимини ўлчовчи «ақлли» соат

Xiaomi компанияси ўзининг коллектив молиялаштириш платформасида асосий вазифаси артериал босимни ўлчаш бўлган Hipee Smart Blood Pressure Watch «ақлли» соатларини тақдим этди, деб хабар беради IXBT.

Қурилманинг ўзига хослиги у сутка давомида артериал босимни ўлчайди. Соатни Xiaomi Youpin платформаси орқали олдиндан 77 доллар эвазига буюртма қилиш мумкин.

Hipee Smart Blood Pressure Watch «ақлли» соатларида оссиллометрик технологиядан фойдаланилган, шунингдек, унда датчик кўрсаткичларни юқори аниқликда фарқлаши учун юмшоқ силикон ёстиқчалар мавжуд. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, ўлчаш аниқлиги ± 3 миллиметр симоб устунини ташкил этади.

Соатлар анча қўпол корпусга эга бўлса-да, оғирлиги 76 граммни ташкил этади. Қўлни кўтарганда ва кафтни кўкракка теккизганда артериал босимни автоматик ўлчаш имконияти мавжуд. Бу менюдан керакли бандни танлаш заруратидан халос этади.

Hipee соатлари Bluetooth’га уланади, қувватланиш миcроUSB орқали, аккумулятор сиғими эса ошкор этилмаган.

Киритилди: 07:30 09.05.2021. Ўқилди: 3249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!