Бугун 13 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хегсет АҚШ операциялари наркотрафик йўналишларига жиддий таъсир кўрсатганини айтди

Хегсет АҚШ операциялари наркотрафик йўналишларига жиддий таъсир кўрсатганини айтди

АҚШнинг Ғарбий яримшарда наркосавдогарларга қарши олиб бораётган операциялари асосий денгиз йўналишларида уларга тегишли кемалар фаоллигининг рекорд даражада камайишига олиб келди.

Бу ҳақда Пентагон раҳбари Пит Хегсет Панамада бўлиб ўтган Картелларга қарши кураш бўйича Америка коалицияси форумидаги чиқишида маълум қилди.

«Биз яримшаримиздаги асосий денгиз йўлаклари бўйлаб наркосавдогарлар кемалари ҳаракатининг рекорд даражада қисқарганини қайд этмоқдамиз», — деди Хегсет.

Унинг сўзларига кўра, Кариб денгизининг ғарбий қисмида бундай кемалар фаоллиги камида 65 фоизга, шарқий қисмида эса 60 фоизга камайган.

Тинч океанининг шарқий қисмида, Галапагос оролларининг шимоли ва жанубидаги ҳудудларда эса наркосавдогарлар кемалари фаоллиги қарийб 50 фоизга қисқарган.

Киритилди: Бугун 04:18. Ўқилди: 233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!