Бугун 13 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Рамзан Қодиров чеченларнинг Украинадаги урушда қатнашишидан қочмоқда

Рамзан Қодиров чеченларнинг Украинадаги урушда қатнашишидан қочмоқда

The Economist нашрининг ёзишича, Чеченистон раҳбари Украинадаги урушни ошкора қўллаб-қувватламоқда, аммо у ерга ўз фуқароларини юборишга шошилмаяпти.

​Нашр эслатишича, аввалроқ Қодиров Чеченистон урушга 70 880 дан ортиқ жангчини юборганини даъво қилган эди.

Бу республика эркаклар аҳолисининг 9 фоизини ташкил этади ва Россия минтақалари орасида энг юқори кўрсаткич. Бироқ, "Медиазона" маълумотларига кўра, 10 июл ҳолатига кўра ҳалок бўлган чеченлар сони атига 539 кишини ташкил этган. Бу Россиянинг умумий йўқотишларининг 0,2 фоизини ташкил қилади, ваҳоланки Чеченистон ҳиссасига Россия аҳолисининг 1,1 фоизи тўғри келади.

​Нашрнинг Чеченистон раҳбарияти билан яқиндан алоқадор манбаларидан бири "Москванинг Украинада қандай манфаатлари бўлмасин, биз у билан умуман боғлиқ эмасмиз", деб таъкидлайди.

​Унинг сўзларига кўра, "раҳбар вазиятни жуда яхши тушунади" ва "рус дунёси" учун ўз халқини қурбон қилишни хоҳламайди.

Россияликларнинг аксарияти урушдан чарчаган, аммо чеченларнинг уни ёқтирмаслиги учун алоҳида сабаблари бор. Чунки 35 ёшдан ошган маҳаллий аҳоли вакиллари иккита уруш давомида Россия қўшинлари Чеченистонда ўтказган бомбардимонлар ва "тозалаш амалиётлари"ни яхши эслашади.

​The Economist ёзишича, шу вақтгача Қодиров амалда Чеченистонда урушга мажбурий сафарбарликнинг олдини олишга муваффақ бўлди. Бу унга урушни ўз фойдасига буриш ва ўз ватандошларини ҳимоя қилувчи "миллат отаси" қиёфасини мустаҳкамлаш имконини берди.

"Аҳмат"нинг кўплаб жангчилари урушдаги иштирокидан кўра кўпроқ ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги билан танилган. уларнинг "қаҳрамонона жанглари" тасвирланган видеолар кўпинча фронт чизиғидан йироқда суратга олинади. Ҳатто россиялик ҳарбий блогерлар ҳам уларни "TikTok-қўшинлари" деб атайди. "Улар иштирок этаётгандек кўринади, лекин уларга ошириб юбормаслик ва ўзларини эҳтиёт қилиш буюрилган", — дейди чечен раҳбариятига яқин манба.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 1082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!