У "Ясный" балиқни қайта ишлаш комбинати, Курил марказий туман касалхонаси, Россия Қаҳрамони Э.Д. Норполов номидаги мактабда бўлди ва Сахалин вилояти губернатори Валерий Лимаренко билан учрашди.
Губернатор Путинга ҳатто энг чекка ҳудудлар аҳолиси билан учрашувларда ҳам "одамлар ҳаммаси ғалаба учун демоқда", деб айтди. "Бизнинг одамлар шундай. Ғолибликнинг генетик коди", — дея жавоб қайтарди президент.
Бир кун аввал Путин Тинч океани флоти машғулотларида сўзлаб, Россия Курил ороллари муаммосини ҳал қилишда Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ ва бошқа япон раҳбарлари билан конструктив муносабатда бўлганини, аммо энди Токио ўз позициясини ўзгартирганини таъкидлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Россиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари Курил оролларига жами беш марта ташриф буюришган. Тўртта ташрифни Медведев амалга оширган, 2010 йилда мамлакат президенти сифатида, 2012, 2015 ва 2019 йилларда эса Россия ҳукумати раиси сифатида. 2021 йилда Итуруп оролига Бош вазир Михаил Мишустин ташриф буюрган эди.