Зеленскийнинг маълум қилишича, бу йил Украинада 2025 йилдагига қараганда икки ярим баравар кам зенит ракеталари бор, бу вақтда Россия "ҳар ой аввалгига нисбатан икки баравар кўп баллистик ракета ишлаб чиқармоқда".
Зеленскийнинг сўзларига кўра, агар АҚШ "бизга 5 фоиз зенит ракеталарини сотса, қишдан эсон-омон чиқиб оламиз ва одамларнинг ҳаётини сақлаб қоламиз. Агар 10 фоизини сота олишса, Россиянинг барча баллистик ракеталарини йўқ қиламиз. Ҳозирда менда 1 фоиз бор".
"Бу менинг ҳар кунлик ҳаётимга айланган. 1 фоиздан 5 фоизгача етиб бориш. Менда бир неча ой ва миллионлаб телефон қўнғироқлари бор. Мен ракеталарга ниманидир алмаштиришга ҳаракат қиляпман. Ҳатто гапира олмайдиган ишларимни қиляпман. Бу улар қонундан ташқари дегани эмас. Шунчаки улар ҳақида гапира олмайман", — деди Зеленский CNNга берган интервьюсида