Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Хави "Ювентус"ни бошқаришга тайёр, фақат битта шарт бор...

Хави "Ювентус"ни бошқаришга тайёр, фақат битта шарт бор...

"Барселона"нинг собиқ устози Хави "Ювентус"ни бошқариши мумкин, деб ёзади El Nacional.

Италия клуби Тьяго Мотта бошчилигидаги омадсиз мавсумдан кейин мураббийни ўзгартирмоқчи ва Хави унинг ўрнига асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. Шунга қарамай, испаниялик фақат бир шарт билан - агар "бьянконерилар" "Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопесни ўз сафига қўшиб олса, рози бўлишга тайёр.

Ўз навбатида, каталонияликлар Ферминни сотилмайдиган футболчи деб ҳисобламоқда, аммо футболчининг ўзи Хави таклиф билан чиқса, бу вариантни кўриб чиқиши мумкин.

Хави 2024 йилнинг 30 июнида "Барселона"ни тарк этган ва шундан бери клубсиз.

Киритилди: 13:15 03.03.2025. Ўқилди: 1053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!