Хавфсизлик кафолатлари доирасида Украинада АҚШ қўшинлари бўлмайди — Украина ташқи ишлар вазири.
Андрей Сибиганинг сўзларига кўра, АҚШ Украинага хавфсизлик кафолатларини Конгрессда ратификация қилишга тайёрлигини тасдиқлаган.
"Шундан сўнг Қўшма Штатлар тинчлик келишувини қўллаб-қувватлаш учун хавфсизлик соҳасида “захира”ни таъминлайди, бироқ Украина ҳудудида АҚШ қўшинлари бўлмайди", — дея вазирнинг сўзларини келтиради Reuters.