Ўта чидамли, хавфли замбуруғ Trichophyton indotineae Европа бўйлаб тарқалиб, "суперзамбуруғ" деб номланади.
Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Манчестер университетининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Дэвид Деннингнинг сўзларига кўра, бу турдаги замбуруғ қизил, қичийдиган тошмалар келтириб чиқаради. Улар биринчи навбатда сон ва думбаларда пайдо бўлади.
Нашрнинг таъкидлашича, Буюк Британияда Trichophyton indotineae инфекцияси сўнгги уч йил ичида қарийб 500 фоизга ошган. Замбуруғдан инфекцияланган одам билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш, ифлосланган юзалар орқали ёки жинсий алоқа орқали тарқалади.
Деннинг замбуруғ тарқалиши бутун дунё бўйлаб катта муаммога айланишига ишонч билдирди.