"Купянск, Кондрашовка, Куриловка, Петропавловка ва бошқа аҳоли пунктларидан тинч аҳоли эвакуация қилинмоқда", — дея аниқлик киритди маҳаллий ҳарбий бошқарма раҳбари Олег Синегубов.
Унинг сўзларига кўра, минтақадаги ҳарбий вазият ёмонлашмоқда ва бундай шароитда ҳокимият аҳолини “иссиқлик, электр энергияси ва инсонпарварлик ёрдами” билан таъминлай олмайди.
Синегубовнинг айтишича, Купянск туманидаги Оскол дарёсининг шарқий қирғоғида тўрт мингга яқин тинч аҳоли қолмоқда. Россия армияси бир неча ойдан бери ушбу зонага киришга ҳаракат қилмоқда, чунки дарё унга қўлга киритилган позицияларни ушлаб туришга ёрдам беради.