АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер 20 миллион доллардан ортиқ қарзини тўлашдан бўйин товлаб, Калифорнияда кредиторлардан яшириниб юрибди.
«У Лос-Анжелесдан икки соатлик масофада, шимолда жойлашган Санта-Инездаги 8 минг акр майдонга эга ҳашаматли ҳовлига жойлашиб олган», — деб ёзади «New York Post» газетаси ўз манбаларига таяниб.
Шу билан бирга, мақолада айтилишича, кичик Байден пули йўқлиги сабабли Жанубий Африкада яшаётганини даъво қилмоқда. Бироқ, нашрнинг таъкидлашича, бу шунчаки ҳисобларни тўламаслик учун ўйлаб топилган ҳийладир.