Хамзат Чимаев Швеция фуқаролигидан воз кечди.
Энди у ўз жангларини Бирлашган Араб Амирликлари вакили сифатида ўтказади.
Чеченистонлик Хамзат Чимаев 16 ёшида оила аъзолари билан бирга Швецияга кўчиб кетган. Ўшандан бери у Швеция байроғи остида мусобақаларда иштирок этиб келарди.
Эслатиб ўтамиз, у навбатдаги жангини 21 октябрь куни "янги ватани"да, Абу-Дабида ташкил этиладиган UFC турнирида Пауло Костага қарши ўтказади.