Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ирландиялик футболчилар Исроилга қарши ўйнашни истамаяпти

Ирландиялик футболчилар Исроилга қарши ўйнашни истамаяпти

Ирландия терма жамоасининг дарвозабони Гавин Базуну Миллатлар лигаси доирасида Исроилга қарши ўйинда майдонга тушишдан бош тортди. Футболчи жорий сиёсий вазиятга нисбатан принципиал позициясини асос қилиб олган ҳолда, ўз қарори ҳақида Ирландия футбол ассоциациясини хабардор қилди.

Irish Independet нашри хабарига кўра, терма жамоадаги баъзи жамоадошлари ҳам Базунунинг бу ҳаракатини қўллаб-қувватлашга тайёр. Ушбу норозилик туфайли Ирландия терма жамоасининг ўйинолди матбуот анжумани тўсатдан бекор қилинди, шунингдек, ўйин ўтказилиши режалаштирилган Венгриянинг Дебретсен шаҳрида ўтказилиши керак бўлган машғулот ҳам кейинги вақтга қолдирилди.

Киритилди: Бугун 02:30. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!