Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

ХАМАС қолган асирларни озод қилиш шартини маълум қилди

ХАМАС қолган асирларни озод қилиш шартини маълум қилди

ХАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга риоя қилинган тақдирдагина, қолган гаровдагилар қўйиб юборилишини билдирди, деб хабар тарқатди “Рейтер” агентлиги Фаластин ҳаракати баёнотига таяниб.

Шунингдек гуруҳнинг келишув бўйича иккинчи босқич музокарасини бошлашга тайёрлиги ҳам маълум қилинди.

Аввалроқ “Ал-Жазира” ХАМАС Ғазода гаровга олинган тўрт кишининг жасадини Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ)га топширгани ҳақида хабар берганди. Кейинроқ “Times of Israel” газетаси қўмита марҳумларни сектордаги исроиллик аскарларга топширганини ёзди. Келишувга кўра, Исроил 700 га яқин фаластинлик маҳбусни озод қилди. Улардан 100 га яқини Мисрга, қолганлари Ғазога жўнаб кетди.

Киритилди: 19:25 27.02.2025. Ўқилди: 1369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!