Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Бу чивин эмас, дрон!

Бу чивин эмас, дрон!

Хитой Миллий мудофаа технологиялари университети талабаси Лян Хесян чивин ўлчамдаги микродронни тақдим этди.

Дроннинг дизайни ҳашаротларнинг анатомияси ва парвоз механикасини жуда аниқ акс эттиради, бу унинг турли жойларда яширинча ҳаракатланишини ва қўнишини кафолатлайди. Асосий афзаллиги унинг кўринмаслиги бўлиб, махсус операциялар вақти маълумот тўплаш учун айни муддао.

Электрон компонентлар — датчиклар, қувват манбалари, алоқа модуллари ва бошқарув схемаларини митти дрон корпусида жойлаштириш технологияларнинг катта ютуғидир. Учувчисиз учиб, ҳашаротларнинг қанотлари ва маневрларини такрорлайди. Учта ўта юпқа оёқ барқарор қўнишни таъминлайди.

Дрон масофадан туриб (шу жумладан смартфондан) бошқарилиши ва реал вақт режимида маълумотларни узатиши мумкин. Янги ихтиро тез орада жанг майдонида пайдо бўлиши ва фуқаролик миссияларида қатнашиши кутилмоқда.

Киритилди: 06:30 17.07.2025. Ўқилди: 1128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!