Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида озод қилишни режалаштираётган 20 нафар тирик исроиллик гаровга олинганлар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида асли украиналик Максим Харкин ҳам бор.
Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.
"Исроил билан айирбошлаш битими доирасида қуйидаги тирик гаровга олинганларни озод қилишга қарор қилинди: Бар Куперштейн, Эвьятар Давид, Йосеф-Хаим Охана, Сегев Кальфон, Авинатан Ор, Элькана Бухбут, Максим Харкин, Нимрод Коэн, Матан Цангаукер, Давид Кунио, Эйтан Хорн, Матан Ангрест, Эйтан Мор, Гали Берман, Зив Берман, Омри Миран, Алон Охель, Гай Гильбоа-Далаль, Ром Браславски, Ариэль Кунио”, — дейилади ХАМАСнинг ҳарбий қаноти Иззиддин ал-Қассам бригадасининг Telegram’даги каналида чоп этилган баёнотда.