Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати воситачиларга Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича сўнгги таклифга жавоб берди.
Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.
"ХАМАС воситачиларга ўз жавобини берди, ҳаракат муҳокама қилинаётган таклифни амалга ошириш бўйича музокараларни зудлик билан бошлашга тайёр", — дейилади ҳаракатнинг Телеграм-каналидаги баёнотида. ХАМАС ўз жавоби ижобий эканини қўшимча қилди, бироқ тафсилотларни келтирмади.
Strana.co.il Телеграм канали ҳам ХАМАСнинг расмий баёнотини эълон қилди.
"Биз воситачиларнинг сўнгги таклифи бўйича Фаластин фракциялари ва ҳаракатлари билан ички муҳокамаларни ҳам, маслаҳатлашувларни ҳам якунладик. Бизнинг жавобимиз берилди ва ижобий. ХАМАС жиддий муносабат билан ушбу доиравий келишувни амалга ошириш бўйича музокараларнинг янги босқичини дарҳол бошлашга тўлиқ тайёр", дейилади хабарда.