Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

"Xalyk Bank" Тожикистондаги шўъба банкини тугатишга қарор қилди

"Xalyk Bank" Тожикистондаги шўъба банкини тугатишга қарор қилди

Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири - Xalyk Bank ўзининг Тожикистондаги филиалини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қайд этилишича, қарор шўба банк фаолияти ва ривожланиш истиқболларини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида қабул қилинган.

"Xalyk Group ресурсларни жамлаш ва кейинги ўсиш учун катта салоҳиятга эга, юқори самарали ва даромадли лойиҳаларга эътибор қаратиш мақсадида Тожикистонда лойиҳадан чиқишга қарор қилди", - дейилади хабарда.

"Xalyk Bank Тожикистон" 2017 йилда Казкомерцбанкни сотиб олиш натижасида "Xalyk" гуруҳига кирганди.

Маълумки, Xalyk Bank Ўзбекистон бозорига 2019 йилда ўзининг шўъба банки - Tenge Bank'ни ташкил этиб кириб келганди. Tenge Bank дастлабки йилни молиявий зарар билан якунлаган бўлса-да, 2020 йилни 22,0 млрд. соф фойда билан, 2021 йил 1-ярим йилликни эса, 38,6 млрд. сўм соф фойда билан якунлаган.

Киритилди: 11:58 05.08.2021. Ўқилди: 2452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!