2025 йил давомида беш ёшгача бўлган 4,8 миллион боланинг вафот этгани қайд этилди. Бу кўрсаткич 2024-йилга нисбатан 200 минг нафарга кўп.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, болалар ўлими ўсишига асосий сабаб сифатида АҚШ, Буюк Британия ва бошқа йирик донор давлатлар томонидан халқаро гуманитар ёрдамнинг қисқартирилиши кўрсатилмоқда. Оқибатда қатор камбағал ва можаролар юз берган минтақаларда соғлиқни сақлаш хизматларининг сифат ва қамрови кескин пасайган.
Шифокорлар ва халқаро ташкилотлар болалар орасида тўғри овқатланмаслик, инфекцияли касалликлар, тоза сув ва санитария етишмаслиги каби муаммолар янада кучайганини маълум қилмоқда.