Мустақил тан олинган спорт турлари альянси (AIMS) Лозаннада навбатдан ташқари онлайн ассамблеясини ўтказди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси.
Халқаро World Boxing федерациясининг ташкилотга расман қабул қилиниши сессиянинг асосий воқеаси бўлди.
World Boxing аризаси SportAccord Ижроия қўмитаси томонидан ҳар томонлама кўриб чиқилди ва кейинчалик аъзолик комиссияси томонидан кўриб чиқилди. Комиссия федерация барча зарур талабларга жавоб беришини тасдиқлади.
SportAccordнинг ижобий хулосасидан сўнг, World Boxing кириш таклифи AIMS кенгаши ва унинг аъзолари томонидан маъқулланди. Шундай қилиб, World Boxing AIMS спорт ҳамжамиятининг бир қисмига айланди. Бу Федерация ривожланишидаги муҳим босқичдир.
Таъкидлаш жоизки, AIMSга аъзолик Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан тан олинишини мақсад қилган ташкилотлар учун мажбурий қадамдир. AIMS аъзоси бўлманунча, ХОҚ аризаларни кўриб чиқмайди.