БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси расмий вакили Жереми Лоуренс ХЖСнинг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш учун берган ордерига шундай муносабат билдирди.
"Рим статути қатнашчи-давлатлари ХЖС қарорини ҳурмат қилиши ва бажариши лозим. БМТ вакиллари Рим статутига мувофиқ, ХЖС юрисдикцияга эга бўлган барча ҳодисаларда унинг мустақиллиги ва ваколатларини ҳурмат қилади", — дея таъкидлади Лоуренс.