Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Зеленский девонида ядровий қурол ҳақида баёнот берилди

Зеленский девонида ядровий қурол ҳақида баёнот берилди

Россияни мағлуб этиш учун Киевга бугун урушнинг кейинги босқичи эмас, балки тегишли миқдорда юқори технологияли қуроллар керак, деди Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк.

«Қандай ядро қуроли? Бугунги кунда 5-10 йил олдин ҳеч ким тасаввур ҳам қилолмаган имкониятлар мавжуд. Сиз (европаликлар) Россия Федерацияси деб номланган бу махлуқни ўстирдингиз, улар билан ҳамкорлик қилдингиз, коррупцион пулларни олдингиз, учинчи энергия пакетининг тақиқланишига қарамай, ўз энергетика инфратузилмангизни монополлаштиришга имкон бердингиз, сиз Россиядан қандайдир шерикни шакллантиришда давом этдингиз,» - деди у.

Подолякнинг қўшимча қилишича, «бу шерик бугун Шарқий Европани қон билан тўлдирмоқда.»

«Сизлар бугун шундай деяпсизлар: келинг, Украинага ядро қуролини берайлик, у ўз қўшинини қайта жиҳозласин ва урушнинг кейинги босқичини бошласин. Нега биз бугун ҳеч ким кутмаган ишни қилиш имкониятига эга бўла туриб, буни қилишимиз керак - Россиянинг обрўсини, ҳарбий салоҳиятини, армиясини йўққа чиқариш,» - деб таъкидлади у.

Подолякнинг айтишича, бу сценарийни амалга ошириш учун етарли даражада юқори технологияли қуроллар бор, аммо Мудофаа кучларимизга уларнинг тегишли миқдори керак: «Ўз вақтида бажарилиши лозим бўлган мантиқий ҳаракатлар мавжуд экан, нима учун қандайдир фитнага оид тахминларни ўйлаб топиш керак?»

Бундан ташқари, у «Украинага ҳеч ким ядровий қурол бермоқчи эмас» деган ишончни билдирди.

Киритилди: 22:48 21.11.2024. Ўқилди: 988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!