Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Халқаро жиноий судга Россия мансабдорларини ҳибсга олиш бўйича сўров юборилди

Халқаро жиноий судга Россия мансабдорларини ҳибсга олиш бўйича сўров юборилди

Сўров Украинадаги энергетика объектларига берилган зарбалар юзасидан юборилган, дейилади Deutsche Welle нашрида.

Бу ҳақда Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокуратураси идораси маълум қилди. Аввалроқ Литва ташқи ишлар вазири Кестутис Будрис Украинага зарбалар беришга алоқадор Россия фуқароларига нисбатан ҳибсга олиш ордерларини беришни сўраб чиқиш қилган эди.

"Халқаро жиноий суднинг Рим статути талабларига кўра, гумон қилинаётган жиноятлар ҳақидаги маълумотни исталган давлат фуқароси тақдим этиши мумкин. Одатда суд ариза берувчининг шахсига изоҳ бермайди. Бироқ бу ҳолатда, аризачи мазкур маълумотни ўзи ошкор қилгани сабабли, тегишли мурожаат қабул қилинганини тасдиқлашимиз мумкин", дея қайд этилган ХЖС байонотида.

Суд, шунингдек, Украинадаги жиноятлар бўйича тергов гуруҳи аллақачон фаолият юритаётгани билдирди. Будрис томонидан юборилган мурожаат баҳолаш учун ушбу гуруҳга топширилади. Суд вакиллари терговнинг махфийлиги ҳамда гувоҳлар ва ахборот манбаларини ҳимоя қилиш зарурати сабабли нашрга қўшимча изоҳ беришдан бош тортган.

Литва Россиянинг Украинадаги энергетика инфратузилмасига берган зарбаларини геноцид сифатида баҳоланиб, бу ҳолатни “украиналикларни жисмонан йўқ қилишга қаратилган мақсадли режа” дан бошқа тарзда таснифлаб бўлмаслиги таъкидланган.

Киритилди: Бугун 12:05. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!