Халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Беняьмин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда суднинг пресс-релизида айтилмоқда.
Ҳужжатда таъкидланганидек, "Халқаро судьянинг судгача бўлган палатаси бир овоздан Исроилнинг Рим статути остидаги даъволарини рад этган иккита қарор қабул қилди.
"Шунингдек, Нетаньяху ва Галантни Фаластинда содир этилган уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар учун ҳибсга олиш учун ордер берди" - дейилади матбуот баёнотида.