Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Хаби Алонсонинг "Реал"даги "эркатой" футболчиси ким бўлиши маълум

Хаби Алонсонинг "Реал"даги "эркатой" футболчиси ким бўлиши маълум

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати "Реал"нинг баъзи муаммоларини кўрсатди, аммо ижобий жиҳатлар ҳам бор. Marca нашрининг хабар беришича, мадридликлар бош мураббийи Хаби Алонсо ярим ҳимоячи Орельен Тчуаменига жуда юқори баҳо берган. Француз Алонсо тизимида тўртта ҳимоячи ёки учта марказий ҳимоячи бўлишидан қатъи назар, асосий роль ўйнай олишини кўрсатди. Тчуамени Алонсонинг "эркатой" футболчиси сифатида тасвирланган.

Эслатиб ўтамиз, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Реал" ярим финалга қадар етиб борган ва йирик ҳисобда 0:4 ҳисобида "ПСЖ"га мағлуб бўлган эди. Ҳозирда жамоа таътилда.

Хабарингиз бор, Хаби Алонсо клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан "Реал"ни қабул қилиб олган эди.

Киритилди: 22:49 20.07.2025. Ўқилди: 918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!