"Реал" президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо билан келиша олмаяпти. Испаниянинг Sport нашри тарқатган хабарга кўра, клуб раҳбари ва бошқарув жамоаси янги ярим ҳимоячи масаласида якдил позицияга эга эмас.
Алонсо Карло Анчелоттига ўхшашни истамайди. Ёш мураббий "Реал"нинг трансферлар борасидаги қарорларига таъсир ўтказишга интилмоқда. Хаби жамоада янги хавбек кўришни истамоқда ва Анжело Штиллер, Николо Барелла ёки Кес Смит каби футболчиларни таклиф қилганди. Аммо бу номзодлар Пересга ёқмади. "Реал" президенти фақат синалган футболчи - масалан, Родри трансферини молиялаштиришга тайёр.
Шу билан бирга, Перес таркибни кучайтириш кераклигини тушуниб турибди - "Реал" президенти клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги жамоа ўйинидан норози бўлди. "Қаймоқранглилар" ярим финалда "ПСЖ"га 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.