Лондоннинг "Челси" клуби етакчиси, ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган Коул Палмер испан суперклубининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Мадриднинг "Реал" клуби англиялик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда Madrid Universal саҳифаси. Коулнинг трансферига "қироллик клуби" устози Хаби Алонсо шахсан қизиқиш билдирмоқда. Мутахассиснинг фикрича, инглиз унинг ўйин схемасига яхши мослашади.
Палмер 2033 йил июнь ойи охиригача "аристократлар" билан меҳнат мажбуриятлари билан боғланган. Футболчининг трансфер нархи 120 миллион еврога баҳоланмоқда.
Аввалроқ, матбуотда ярим ҳимоячига "ПСЖ" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.