"Реал"нинг юлдуз ҳужумчиси Килиан Мбаппе яна асосий таркибга қайтади.
26 ёшли француз 9 июлга белгиланган КЎЖЧ ярим финалидан ўрин олган собиқ клуби "ПСЖ"га қарши ўйинни илк дақиқалардан майдонда бошлайди, дея хабар берди Marca нашри.
Ҳозирда турнир тўпурари бўлиб турган Гонсало Гарсия захирада қолдирилади. У эҳтиёж бўлса, иккинчи бўлимда ўйинга қўшилади.