Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Хаби Алонсо: Бунақаси кетмайди

Хаби Алонсо: Бунақаси кетмайди

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/4 финалидан ўрин олган "Боруссия" Дортмундга (3:2) қарши ўйин охирида жамоанинг ҳаракатларидан ғазабланди.

"Қаймоқранглилар" қўшиб берилган дақиқаларгача 2:0 ҳисобида олдинда боришди, аммо ғалабани хотиржам сақлаб қола олишмади: "асаларилар" 92- ва 98-дақиқаларда гол уришди ва фақат Килиан Мбаппенинг 94-дақиқада урган голи испан гранди рақибларига камбэк қилишга имкон бермади.

Хаби Алонсо ва унинг ёрдамчилари учрашув охирида "Реал"нинг ўйинидан ғазабланишди. Мураббийлар штабининг фикрича, жамоа диққатини йўқотиб, шунчаки "ўчиб қолган", шу сабабли муаммолар бошланган. Мураббий футболчиларга мурожаат қилиб, "ПСЖ"га қарши бўлажак ярим финал ўйинида максимал даражада эътиборли бўлишни сўради.

Киритилди: 15:34 08.07.2025. Ўқилди: 897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!