Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

WSJ Трамп 22 йил аввал Жеффри Эпштейнга махсус хат ёзганини даъво қилди. Трамп эса бу мактубни "сохта" деб атади

WSJ Трамп 22 йил аввал Жеффри Эпштейнга махсус хат ёзганини даъво қилди. Трамп эса бу мактубни "сохта" деб атади

Тhe Wall Street Journal газетаси хабарига кўра, Доналд Трамп 22 йил аввал машҳур ва бой одамлар учун вояга етмаган қизлар бипан муносабатларни тааҳкиллаштиришда айбланган Жеффри Эпштейнга ҳазиломуз табрик мактуби ёзган. Трамп бу хатни сохталигини билдириб, газета устидан судга мурожаат қилишини маълум қилди.

"Жеффри Эпштейнни дўстлари унинг 50 йиллик юбилейига табрик хатлари ёзган. Улардан бири Доналд Трампга тегишли. Эпштейннинг табрикномалар албомини унинг таниши Гислейн Максвелл 2003 йил бошида тўплаган", дейилади мақолада.

Максвелл 2022 йилда Эпштейн учун вояга етмаган қизларни ёллаганликда айбдор деб топилиб, 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

WSJ'нинг ёзишича, Трамп томонидан ёзилган дея даъво қилинаётган мактуб ёзув машинкасида чоп этилган бўлиб, яланғоч аёл танаси тасвири устига ёзилган.

Доналд Трамп WSJ мақоласига ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида жавоб қайтарди ва бу хатни ёзмаганини билдирди, шунингдек, уни сохта деб атади. АҚШ президенти ўзи ва матбуот котиби Кэролайн Ливитт WSJ эгаси Руперт Мёрдок ва нашр бош муҳаррири Эмма Такерга бу хатни чоп этишнинг оқибатларидан огоҳлантирганини огоҳлантирганини маълум қилди.

"Президент Трамп The Wall Street Journal, NewsCorp ва жаноб Мёрдокни судга беради", — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

"Агар ҳақиқатдан ҳам бундай мактуб бўлганида, у аллақачон Эпштейнга оид терговлар юритилган йилларда Демократлар партиясидаги “телба сўл радикаллар” томонидан ошкор этилган бўларди", — дея қўшимча қилди сиёсатчи.

Эслатиб ўтамиз, Жеффри Эпштейн 2019 йилда судни кутаётган пайтда қамоқхона камерасида ўлик ҳолда топилган эди. Расмий хулосаларга кўра, у ўз жонига қасд қилган.

Киритилди: 18:12 18.07.2025. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!