Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

World Boxing Баҳодир Жалоловни Муҳаммад Али билан бир қаторга қўйди

World Boxing Баҳодир Жалоловни Муҳаммад Али билан бир қаторга қўйди

World Boxing федерацияси матбуот хизмати дунёнинг энг яхши ҳаваскор бокс усталарининг рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга бокс афсонаси Муҳаммад Али, кубаликлар Феликс Савон ва Теофилио Стивенсон, украиналик Василий Ломаченко, америкалик Кларисса Шилдс ва икки карра Олимпиада чемпиони, ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов киритилган.

«2025-йилда Ливерпулда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида, албатта, янги олимпиада бокс юлдузлари дунёга келади. Биз сиздан эшитмоқчимиз: Олимпиада бокс услубидаги тарихдаги энг буюк боксчи ким?» — дейилади расмий Instagram саҳифасида.

Қайд этиш керакки, 2024-йилги Париж Олимпиадасидан сўнг ўзбекистонлик боксер ҳаваскор боксдаги фаолиятини якунлаб, профессионал рингга ўтган эди. У ҳозиргача ўтказган сўнгги жангини 5-апрел куни Астанада ўтказиб, ҳакамлар бир овоздан қарорига кўра украиналик Игор Шевадзутскийни мағлуб этди.

Киритилди: 19:01 11.09.2025. Ўқилди: 1177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!