Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Wizz Air” Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда

A A A
“Wizz Air” Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда

2023 йил 26 мартдан Венгриянинг “Wizz Air” лоукостер авиакомпанияси Абу-Даби — Самарқанд — Абу Даби йўналиши бўйича парвозлар частотасини оширади.

Парвозлар Airbus А320/А321 самолётларида ҳафтасига тўрт марта — сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Илгари авиаташувчи ушбу йўналишда ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширган.

Шунингдек, 2023 йил 18 апрелдан бошлаб “Wizz Air” Тошкентга парвозлар частотасини оширишни режалаштирилмоқда: рейслар ҳар куни амалга оширилади. Айни пайтда авиакомпания Ўзбекистон пойтахтига ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари парвозларни амалга оширмоқда.

“Wizz Air” 2003-йилда ташкил этилган Венгриянинг лоукостер авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Будапештда жойлашган. 2022 йил июль ҳолатига кўра “Wizz Air” авиапарки ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Airbus самолётидан иборат.

Киритилди: 18:26 25.03.2023. Ўқилди: 1158 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!