Wizz Air авиакомпанияси 2025 йил 1 сентябрдан Абу-Дабидаги фаолиятини тўхтатишини эълон қилди. Компаниянинг айтишича, бу қарор Яқин Шарқда геосиёсий беқарорлик, ҳаво йўлларининг ёпилиши ва бозорга киришдаги чекловлар туфайли фойда олиш имкони йўқолгани sababли қабул қилинган.
Эндиликда авиакомпания ўзининг барча ресурс ва эътиборини асосий бозори — Марказий ва Шарқий Европадаги парвозларга йўналтиради.
Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга қараганда, бу қарор Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги парвозларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.