Газета аллақачон спорт ва хорижий журналистика бўлимларини қисқартирган. Ходимлар сони барча бўлимларда қисқартирилади, деб хабар қилмоқда Reuters.
WP АҚШнинг энг эски нашрларидан бири -1877 йилда ташкил қилинган. Асосий мавзулар – маҳаллий ва хорижий сиёсат.
Сўнгги йилларда газета АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан сохта янгиликлар (fake news) тарқатгани учун кескин танқидга учраган эди.