Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Бухорода "дом" портлаб кетди

Бухорода "дом" портлаб кетди

Бугун, 31 январь куни соат 08:23 да 112 тизими орқали Бухоро вилояти, Қоракўл туман "Тинчлик" МФЙ “Шўробод” кўчасида жойлашган 2 қаватли уй хонадонларининг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва бошқа тегишли хизматлар етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ плитасидан фойдаланиш жараёнида сизиб чиққан газ натижасида чақнаш содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва шифохонага юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.

Киритилди: Бугун 11:35. Ўқилди: 797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!