Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Wall Street Journal Трамп стратегиясидаги туб ўзгаришлар ҳақида хабар берди

Wall Street Journal Трамп стратегиясидаги туб ўзгаришлар ҳақида хабар берди

АҚШ президенти Дональд Трамп молия вазири Скотт Бессент ва савдо вазири Говард Лутник билан суҳбатдан сўнг иқтисодий тарифлар жорий қилишни тўхтатди.

Бу ҳақда Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

"Икки вазир Трампни фонд бозорларини тинчлантириш учун баъзи тарифларни жорий этишни тўхтатиш ва бу ҳақда зудлик билан эълон қилиш зарурлигига ишонтирди”, — дейилади мақолада.

Мақола муаллифларининг таъкидлашича, Бессент ва Лутник Трампнинг савдо маслаҳатчиси Питер Наварронинг вақтинча йўқлигидан фойдаланиб, Америка етакчисини кўндира олишган, у бошқа давлатларга нисбатан тарифлар жорий этиш ғоясини қўллаб-қувватлаган: Наварро Оқ уйнинг бошқа қанотида эди, бу эса вазирларга Трамп билан стратегиясини ўзгартириш ҳақида гаплашиш имконини берди.

Киритилди: 17:21 20.04.2025. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!