Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Воситачилар АҚШ ва Эронга 10 кунлик оташкесимни таклиф қилди

Воситачилар АҚШ ва Эронга 10 кунлик оташкесимни таклиф қилди

​Қатар, Миср, Покистон ва бошқа минтақавий воситачилар АҚШ ва Эронга 10 кунлик ўт очишни тўхтатишни эълон қилишни таклиф қилди, деб хабар берди Axios" манбаларга таяниб.

​Доналд Трамп маъмурияти ушбу таклифни ўрганмоқда ва Исроилни "дипломатик дарчани ёпиб қўйиши" мумкин бўлган қадамлардан тийилишга чақирди. Шу билан бирга, Вашингтон минтақага кўпроқ куч юбориб, музокаралар муваффақиятсизликка учрашига тайёргарлик кўрмоқда.

​Агентлик маълумотларига кўра, Исроил армияси юқори жанговар шайлик ҳолатида ва "урушнинг тўлиқ миқёсли мувофиқлаштирилган кампаниягача кенгайиши мумкинлигига тайёргарлик кўрмоқда".

​8 июл куни Трамп Теҳрон Xўрмуз бўғозида тижорат кемаларига ҳужум қилаётгани сабабли Эрон билан ўт очишни тўхтатиш режими якунланганини эълон қилган эди. Ўшандан бери АҚШ Эронга зарбалар бермоқда. 13 июл куни Трамп Конгрессни Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар қайта бошлангани ҳақида расман хабардор қилди. У гап "тинч аҳоли орасидаги талофатларни максимал даражада камайтирадиган" тарзда амалга оширилаётган "чекланган зарбалар" ҳақида кетаётганини таъкидлади. Жавоб тариқасида Эрон Яқин Шарқдаги Америка объектларига зарбалар бермоқда

Киритилди: 12:15 21.07.2026. Ўқилди: 939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!